Хитойнинг Юньнань провинциясидаги Моцзян уездида содир бўлган 5,9 магнитудали зилзила оқибатида камида 26 киши жабрланди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Маълумотларга кўра, зилзила 8 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан 1ғ:31 да содир бўлган. Уйлари вайрон бўлган 4964 киши хавфсиз жойга кўчирилган. Зилзила оқибатида 29 398 киши моддий зарар кўрган. 34 та мактаб ва бир нечта кўприкларга ҳам зиён етган.






