Мексика ва Гавайя оралағидаги Тинч океанида 4 километр чуқурликдан олимларнинг тахминича, НУЖ лар томонидан қолдирилган излар аниқланди, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Изларнинг узунлиги икки ярим метрни, чуқурлиги тахминан ўттиз сантиметрни ташкил этади, улар Британиянинг Саутгемптон Миллий океанография маркази тадқиқотчиларининг сув остини кузатиш роботлари орқали аниқланди.
Олимлар бундай изларни балиқлар, сув тубида яшовчи жониворлар қолдира олмаслигини таъкидлашмоқда. Баъзи бир экспертлар эса буни бошқа цивилизация вакиллари қолдирган из, деб ҳисобламоқда.






