Авиация учувчилари Халқаро ассоциацияси берган маълумотга кўра, учувчи аёллар сони кўп бўлган мамлакат Ҳиндистон эканлиги маълум бўлди, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Ассоциациянинг хабар беришича, дунё бўйича учувчи аёллар сони 5 % ни ташкил этса, бу кўрсаткич Ҳиндистонда 13 % ни ташкил этар экан. Мазкур кўрсаткич Буюк Британияда 4,77 %, АҚШ да эса 4,36 % дир.
Шуни ҳам таъкидлаш жозки, Ҳиндистон дунё авиация бозорида энг тез ривожланаётган давлатлардан бирига айланган, шунинг учун ҳам авиакомпанияларда учувчиларга талаб юқори даражага кўтарилган.






