АсосийJamiyat

Аёл инспекторлар ўқувчиларининг йўлдан ўтишига кўмаклашмоқда

'Аёл инспекторлар ўқувчиларининг йўлдан ўтишига кўмаклашмоқда'ning rasmi

Тошкент вилояти ЙҲХБ ходимлари болалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Бу жараёнда вилоят ЙҲХБнинг хотин-қизлар жамоаси ҳам фаол иштирокчидир. Улар мунтазам равишда таълим муассасалари, маҳаллаларда бўлиб ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради.

7d88372c-ef77-479a-b6a1-5363341bc439.jpg

Яқинда вилоят ҳудудида ташкил этилган “Диққат болалар!” тадбирида ҳам бошқарма хотин-қизлар жамоаси фаол иштирок этди. Улар эрта тонгданоқ кўчаларга чиқиб, бошланғич синф ўқувчиларининг йўлдан ўтишига кўмаклашди, деб ёзади ЎзА.

a60050b6-f3e4-450e-ae73-7c74891cdf6b.jpg

Мактабда дарс бошлангандан сўнг эса ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича дастлабки кўникмаларни беришди.

    Бошқа янгиликлар