АсосийJamiyat

ФВВ Липецкдаги ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

'ФВВ Липецкдаги ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди'ning rasmi

Аввалроқ Россиянинг Липецк вилоятида иккита енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши натижасида беш нафар ўзбекистонлик вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон ФВВ ушбу ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

"Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга асосан, 2018 йилнинг 6 сентябр куни соат 20:30да Липецк вилояти Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктида «Тоёта РАВ 4» русумли давлат рақами Р789МО 48РУС енгил автомобили «ВАЗ 2106» русумли давлат рақами Э060КХ 48РУС енгил автомобили билан тўқнашув юз берган", - дейилган хабарда.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Вафот этган фуқаролар:

  1. Аҳмедов Мавлонбек Рахинбаевич - 1986 й.т;
  2. Сапаев Мирзамбек - 1990 й.т;
  3. Самандаров Наримон Алимович - 1984 й.т;
  4. Адамбаев Завион Ғуломович - 1983 й.т;
  5. Алабердиев Азимбек Касимович - 1988 й.т;

Ҳозирда ҳалок бўлган Ўзбекситон Республикаси фуқаролари Липецк вилояти Дубровский тумани шифохонасида сақланмоқда.

Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақами» (+998 71) 147-10-50 га мурожаат этишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар