АсосийJamiyat

Россиянинг Липецк вилоятида содир бўлган ЙТҲда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

'Россиянинг Липецк вилоятида содир бўлган ЙТҲда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди'ning rasmi

Россиянинг Липецк вилоятида иккита енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши натижасида беш киши ҳалок бўлди, бир киши эса оғир жароҳатланди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.

Россия ФВВ маълумотига кўра, ЙТҲ 6 сентябрь куни Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктига яқин "Липецк—Чаплигин" автомобиль йўлида содир бўлган.

Липецк томонга ҳаракатланаётган Toyota RAV4 ва қарама-қарши томонга келаётган ВАЗ-2103 билан тўқнашиб кетган. Оқибатда ВАЗ-2103 ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлган, Toyota ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган.

Россия ИИВ вакили Маслаковнинг таъкидлашича, ҳалок бўлганларнинг барчаси — ўзбекистонликлар. Улар Добровский туманида қонуний яшаган ва барча керакли ҳужжатлари бўлган.

ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар