АсосийJamiyat

Молия институтига янги ректор тайинланди

'Молия институтига янги ректор тайинланди'ning rasmi

Молия институтига янги ректор тайинланди, деб хабар қилмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 сентябрдаги қарори билан Азизов Улуғбек Ўктамович Тошкент молия институти ректори лавозимига тайинланди", - дейилган хабарда.

Маълумот учун, Улуғбек Азизов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари, давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи каби лавозимларда фаолият юритган.


    Бошқа янгиликлар