АсосийJamiyat

«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри билан учрашди

'«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри билан учрашди'ning rasmi

«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Акмал Бурханов 28-31 август кунлари юртимизга ташриф буюрган Нагоя университети президенти Мацуо Сейити ва Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри билан учрашди.

Марказ матбуот хизмати хабарига кўра, Япония делегацияси вакиллари ва Нагоя университетининг ўзбекистонлик битирувчилари иштирокида ташкил этилган учрашув давомида А.Бурханов Ўзбекистонда қабул қилинган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва унинг бажарилиши ҳақида маълумот бериб, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ташаббусини берди.

Ўз навбатида, Нагоя университети президенти Мацуо Сейити ҳамда профессор Рёдзи Ноёри Ўзбекистонда олий таълим соҳасини янада такомиллаштиришга кўмаклашишга ва бунда университетнинг етакчи мутахассис ва экспертлари қўшма лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун жалб қилишга тайёрлигини билдирдилар.

    Бошқа янгиликлар