АсосийJamiyat

Кадастр ҳужжати йуқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда нима қилиш керак?

'Кадастр ҳужжати йуқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда нима қилиш керак?'ning rasmi

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали кадастр ҳужжати (йиғмажилди) йуқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда нима қилиш кераклиги ва қанча муддатда бажарилиши ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқ эгаси (кадастр ҳужжати эгаси) ариза билан туман (шаҳар) “Ермулккадастр” давлат корхонаси мурожаат қилиши лозим.

Аризага мувофиқ туман (шаҳар) “Ермулккадастр” давлат корхонаси архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг ҳуқуқ эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади.

Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) кадастр давлат корхонаси раҳбари томонидан “аслига тўғри” деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда ариза келиб тушган кундан бошлаб икки (2) иш куни ичида ҳуқуқ эгасига топширилади.

    Бошқа янгиликлар