АсосийDunyo

Ўзбек аёли Туркия чегарасидан​ жомадон ичида ўтаётганда тўхтатилди ​ (видео)

'Ўзбек аёли Туркия чегарасидан​ жомадон ичида ўтаётганда тўхтатилди ​ (видео)'ning rasmi

Грузия – Туркия давлат чегарасида туркиялик чегарачилар Грузия фуқароси жомадонида аёл борлигини аниқлашган, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.

Воқеа “Сарпи” чегара-назорат пунктида содир бўлган. 24 ёшли Грузия фуқароси ўзи билан олиб ўтаётган катта жомадон Туркия чегарачиларида шубҳа уйғотган. Чегарачилар уни очишни талаб қилишган.

Жомадонни очиб кўрганда, ичида чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган. Маълум бўлишича, ушбу фуқарога Туркия ҳудудига кириш 5 йилга таъқиқланган бўлган.

Ушбу қонунбузарлик юзасидан Туркия полицияси томонидан иккала фуқарога нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатилган.


Бошқа янгиликлар