Корея урушининг ветерани бўлган 98 ёшли Лютер Янгер ҳар куни Нью-Йорк штатининг Рочестер касалхонасида даволанаётган рафиқасини кўриш учун 12 милни пиёда босиб ўтар эди, деб хабар lenta.ru нашри.
2009 йилда Лютернинг рафиқасида мия саратони аниқланиб, у батамом фалажланиб қолган эди. Жуфтликнинг турмуш қурганига 40 йил бўлган, Лютер ҳаётини рафиқасисиз тасаввур ҳам қилолмасди.
Лютернинг ҳар куни рафиқасини кўриш учун пиёда йўл босиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига маълум бўлгач, улар эркакка ёрдам бериш учун пул йиға бошлашди. Айни пайтда аёлни даволатиш учун зарур бўлган 65 минг долларнинг 50 минг доллари йиғилган.






