АсосийJamiyat

Тошкентда яна бир Merсedes-Benz автобуси ёниб кетди (видео)

'Тошкентда яна бир Merсedes-Benz автобуси ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Тошкентда 29 август куни соат тахминан 20:17 атрофида 131-йўналиш бўйича қатновчи "Merсedes-Benz Low Conecto" русумидаги йўлловчи автобуси ёниб кетди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотларига кўра, 12-сонли автосаройга қарашли автобуснинг ёнилғи тизимидаги носозлик сабаб, Олмазор туманидаги “Зиёлилар” бекатида ёниб кетган. Воқеа жойига соат 20:22 да иккита ўт ўчириш машинаси етиб келган ва ёнғин соат 20:26да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида ҳеч кимга шикаст етмаган.


Бошқа янгиликлар