АсосийJamiyat

Божхоначилар сифати кафолатланмаган цитрус меваларини тўхтатиб қолишди

'Божхоначилар сифати кафолатланмаган цитрус меваларини тўхтатиб қолишди'ning rasmi

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан чегарадош ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилган яна бир божхона қоидабузарлигида республикамиз ҳудудига сифати кафолатланмаган цитрус меваларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.

Фуқаро О.А. бошқарувидаги автомашина чегара олди ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида хорижда етиштирилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам қўшни давлатдан ноқонуний равишда, айланма йўллар орқали олиб кирилган 4 тонна оғирликдаги киви, апелсин, ананас каби цитрус мевалар ортилганлиги аниқланди.

Жами қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, салкам 102 млн. сўмни ташкил қилинган мазкур мевалар ашёвий далиллар сифатида вақтинча сақловга олинди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар