АсосийJamiyat

Олий таълим муассасаларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади

'Олий таълим муассасаларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади'ning rasmi

Олий таълим муассасаларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ҳам янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади.

«Мактаб ўқитувчилари учун ушбу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади», - дея қайд этиб ўтган халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook’даги ўз саҳифасида.

Халқ таълими вазирининг сўзларига кўра, бу мактаб ёшидаги фарзандлари бор ота-оналар учун қўшимча имкониятлар яратади. Улар дам олишлари мумкин ва бу ўз навбатида ички туризмнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

    Бошқа янгиликлар