АсосийSport

Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи Хитой Суперлигаси ўйинини бошқарди

'Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи Хитой Суперлигаси ўйинини бошқарди'ning rasmi

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК ҳаками Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан айни дамда Хитойда бўлиб турибди, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

26 август санасида Эрматов бригадаси билан Хитой Суперлигасининг энг муҳим баҳсларидан бири бўлган «Чангчун Ятай» ва «Хэбэй Чайна Форчун» жамоалари ўртасидаги беллашувни бошқарди. Муросасиз ўтган баҳс 2-2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан ниҳоясига етди.

Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Санжар Шоюсупов ёрдам берди. Энди Равшан Эрматов жамоаси билан навбатдаги турдан ўрин олган «Гуанжоу Эвергранд» – «Шанхай Шенхуа» учрашувда ҳам ишлайди. Мазкур ўйин 2 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Хитой Суперлигаси

2 сентябрь

"Гуанжоу Эвергранд" - "Шанхай Шенхуа"

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Ён ҳакамлар: А.Расулов, С.Шоюсупов

    Бошқа янгиликлар