АсосийDunyo

Уч томонлама саммит Теҳронда ўтказилиши мумкин

'Уч томонлама саммит Теҳронда ўтказилиши мумкин'ning rasmi

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия, Туркия ва Эрон президентларининг саммитига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар бермоқда.

Песковнинг сўзларига кўра, уч томонлама саммит Теҳронда ўтказилиши мумкин.

"Барча дипломатик алоқаларни ишга солган ҳолда, саммитга жиддий тайёргарлик кўрилаяпти. Натижалар ҳақида ахборот берамиз", – деган Песков.

Шунингдек, аввалроқ Песков саммитда Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг якама-якка учрашуви ҳақида ҳам маълум қилган эди.

    Бошқа янгиликлар