Сирдарёда ижтимоий ҳимояга муҳтож 27 нафар аёллар ва болаларга ногиронлик аравачалари ва 20 нафар уй-жойга муҳтож аёлларга уйлар топширилди, хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.
Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан уй-жойга муҳтож, меҳнатга лаёқатлик даражаси чекланган хотин-қизларга кўмак бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва арзон уйлар ажратиш бўйича кенг кўламли ишлар маҳаллий ҳокимликлар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Байрамона руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев иштирок этди.






