АҚШнинг Йеллоустоун миллий паркида 10 ёшли болага айиқ ҳужум қилди, дея маълум қилмоқда Fox News нашри.
Болакай ота-онаси билан паркда сайр қилиб юрган пайт уларнинг олдидан айиқ чиқиб қолади ва йиртқич ҳайвон одамларга ташланади. Болакайга етиб олган айиқ уни яралайди. Амал-тақал қилиб айқдан қутулган болакацни шифохонага ётқизишган. Унинг қўли ва бели қаттиқ жароҳатланган.






