Ҳиндистоннинг Керала штатидаги сув тошқинлари қурбонлари 445 кишига етди, деб хабар берди Report нашри.
Бундан ташқари, яна 15 киши бедарак йўқолган.
Ҳозирда мамлакатда ёмғирлар мавсуми бироз сусайган. Бу эса ҳудудларда қидирув-қутқарув ишларини олиб боришга катта имкон беради.






