Техаслик бир аёл Твиттердаги ўз саҳифасига ўғли билан боғлиқ ғалати видеороликни жойлади, дея хабар бермоқда Лайф нашри.
Қисқа роликда болакай кўзгуга қараб юзини бужмайтиради. Бу машғулот жонига теккач, нари кетади. Аммо энг қизиғи, кўзгудаги акс болакайдан бир неча сонияга ўзиб кетиб, олдинроқ ҳаракатланади.






