АсосийJamiyat

Хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари моддий рағбатлантирилади

'Хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари моддий рағбатлантирилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан мудофаа вазирининг буйруғига асосан хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам пули тўланади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги 2018 йил 28 июндаги қарорига кўра, «Ватан фидоий фарзандларини унутмайди!» шиори остида амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирларнинг ижросини таъминлаш ҳамда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хотираларини ёд этиш, уларнинг оила аъзоларига юксак эҳтиром, меҳр-мурувват ҳамда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Буйруққа кўра, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам учун ажратилган пул маблағлари жойларда масъуллар томонидан топширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар