Олтой ўлкасининг Бийск шаҳридаги гавжум чорраҳалардан бирида ЙТҲ бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Rai77.com нашри.
Кўппак етаклаган қиз чорраҳадан ўтаётган эди. Шу пайт катта тезликда юк ташувчи машина елиб келади. Хавфни сезган ит кўча ўртасида тўхтаб қолади. Машинани тўхтатишга кўзи етмаган ҳайдовчи уларни айланиб ўтишга қарор қилади ва ағдарилиб кетади.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.






