Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан ОАВ вакилларининг навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.
Унда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, шаҳар ҳаётига оид берилаётган янгиликларнинг сифат самарадорлигини ошириш ва бу борадаги билдирилган янги таклифлар муҳокама этилди.
Шунингдек, мулоқот давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.






