АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида хотин-қизларининг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги старт олди

'Тошкент вилоятида хотин-қизларининг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги старт олди'ning rasmi

Қибрай туманида ўтказиладиган мазкур ҳафталик доирасида ҳунарманд ва тадбиркор аёлларнинг Инновацион ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ихтирочи аёллар Маркази томонидан ташкил этилаётган мазкур ҳафталик хотин-қизларни тадбиркорлик ва хунармандчилик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилиш ҳамда аёлларнинг бизнес лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашишдан иборат.

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигида туманнинг 86 махалларида истиқомат қилувчи 400 дан ортиқ тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган, бандлиги таъминланмаган ва имконияти чекланган хотин-қизлар иштирок этадилар.

Ҳафталик доирасида оғир турмуш шароитида яшаётган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга хунармандчиликнинг 12 та йўналиши бўйича махорат дарслари ўтказилади. Махорат дарсларида иштирок этган хотин-қизлар ўз қизиқишлари асосида «Хунарманд» уюшмаси томонидан устозларга бириктирилиб, уларга меҳнат дафтарчалари очилади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Бошқа янгиликлар