“Россия 24” телеканалининг мухбири Дарья Козлова телеканалнинг тўғридан-тўғри эфирида ҳушдан кетди, жеб хабар бермоқда Тjournal.ru нашри.
Мухбир қиз РФнинг Саноат ва савдо вазири Денис Мантуровдан интервью олаётган эди.
Шу пайт журналист ўзини ёмон ҳис этиб, ҳушдан кета бошлайди, аммо вазир ва ёрдамчи қиз уни ушлаб қолишади, интервью давом этади. Лекин Дарья охир-оқибат ҳушдан кетиб йиқилади. Унинг аҳволи ҳақида маълумотлар тақдим этилганича йўқ.






