АсосийJamiyat

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

'Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади'ning rasmi

Янги ўқув йили 5 сентябрда бошланади. Бу ҳақида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Президентимиз Фармонларига биноан Мустақиллик байрами муносабати билан юртимиз аҳолисига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган. Мактаб ўқитувчиларимиз ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланишлари учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади.

Бу борада ички туризм имкониятларидан оилавий фойдаланишни режа қилган, лекин фарзанди ўқишга чиқиши муносабати билан иккиланиб турган ота-оналарга ҳам қўшимча имконият яратилди.

    Бошқа янгиликлар