Янги ўқув йилидан бошлаб АҚШ Нью-Йорк университетининг Тиббиёт факультети талабалари бепул таълим олишни бошлайди, дея хабар бермоқда Fishki.net нашри.
2017 йилнинг таҳлилларига кўра, тиббиёт факультетининг 70 фоиз битирувчилари таълим олишлари учун банклардан қарздор бўлишган. Ҳар бир қарздор талабанинг ўртача қарзи 180-190 минг долларни ташкил этган. Шу боис университет маъмурияти талабалар фанларни қай даражада ўзлаштиришидан қатъий назар ҳар бир талаба учун 55 минг долларлик стипендияни жорий этишни бошлади.
Гап шундаки, талабалар кўп ҳақ тўланадиган мутахассисликлар – пиедиатрия ёки оилавий тиббий хизматларни танлай бошлашган. Шу боис талабалар пул ҳақида ўйламасдан ўз касбларини эгаллашлари учун университет ушбу чора-тадбирни ишлаб чиққан.






