АсосийDunyo

Кофи Аннан вафот этди (Видео)

'Кофи Аннан вафот этди (Видео)'ning rasmi

Женевада 80ёшни қаршилаган БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан вафот этди, дея хабар берди Day.Az нашри.

Кофи Аннан 1997 йили БМТ Бош котиби этиб тайинланган ва ташкилотни 10 йил давомида бошқариб келган. 2001 йили эса Тинчлик соҳасидаги хизматлари учун Нобель мукофотига сазовор бўлган. Бош котибликдан сўнг эса БМТнинг Суриядаги ихтилофлар ечими бўйича махсус элчиси бўлиб фаолият олиб борган.

Кофи Аннан жамғармаси томонидан айтилишича, дипломат рафиқаси Нана ва фарзандлари Ама, Кожо ва Нина қуршовида узоқ давом этмаган касалликдан сўнг қазо қилган.

Бошқа янгиликлар