АсосийDunyo

“Ибтидо” фильмининг финал саҳнаси сири маълум бўлди

'“Ибтидо” фильмининг финал саҳнаси сири маълум бўлди'ning rasmi

Гарчи режиссёр Кристофер Ноланнинг “Ибтидо” фильми катта экранларга чиқарилганига деярли ўн йил бўлган эса-да, унинг якуни борасидаги баҳслар ҳозиргача давом этмоқда, дея таъкидламоқда Рамблер нашри.

Лекин фильмда бош қаҳрамон Доминик Коббнинг отаси ролини ўйнаган актёр Майкл Кейн фильм якуни сирини очишга аҳд қилган кўринади.

“Фильм сценарийсини ўқиб, аввалига ҳеч нимани тушунмадим ва режиссёрга юзланиб, қаерда туш тугаб, қаерда реаллик бошланишини сўрадим. У эса: “Сен иштирок этган кадрларда реаллик, сен бўлмаган кадрларда эса туш акс этган”, дея жавоб қилди”, – дейди Кейн.

Картина сўнггида бош қаҳрамон АҚШга қайтади. Уни отаси кутиб олади. Кобб ниҳоят ўз фарзандлари билан учрашади. Аммо у ўз кўзларига ишонмай, пилдироқни айлантиради. Шундай бўлса-да, томошабинларга пилдироқ тўхтаганини кўрсатилмайди. Агар Майкл Кейннинг сўзларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, пилдироқ тўхтаган ва Кобб чиндан ҳам болалари билан учрашган.

    Бошқа янгиликлар