Ҳиндистоннинг Керала штати жанубидаги сув тошқинлари оқибатида 330 ортиқ аҳоли ҳалок бўлди, дея хабар қилмоқда Вести нашри.
Баъзи шаҳарлар бутунлай сув остида қолган. Гарчи барча тўғонлар очилган бўлса-да, сув сатҳи пасаймаган.
Мазкур сув тошқини сўнгги юз йил ичида мамлакатдаги энг йирик сув тошқини бўлди. 220 мингдан зиёд аҳоли ўз хонадонларини ташлаб чиқишган.
Мамлакатда кечаётган ёмғирлар мавсуми туйфайли ушбу сув тошқини келиб чиққан.






