Филадельфияда бўлиб ўтган кимошди савдосида 5 центлик танга 4,5 миллион долларга сотилди, деб хабар қилмоқда 5-tv.ru нашри.
Ноёб танга 1913 йили зарб этилган бўлиб, унда Озодлик ҳайкали суврати туширилган. Танга АҚШ хазинаси ҳисобланади. Бугунгача танганинг беш нусхаси сақланиб қолинган.






