Мексикада олиб борилган махсус операция давомида қудратли “Халиско – Янги авлод” наркокартелининг 50 аъзоси қўлга олинди, дея хабар қилди РИА Нововсти нашри.
Гумондорлар Чьялас штати чегараларида қўлга олинган.
“Халиско – Янги авлод” наркокартели – Мексидаги энг қудратли мафиялардан бири ҳисобланади.
Шу кунларда Мексика Бош прокуратураси “Халиско”нинг бошлиғи Менчо лақабли Немесио Осегерага тааллуқли ҳар қандай ахборот учун 1,5 миллион доллар мукофот борлигини эълон қилди.






