Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги илк учрашувини ўтказди.
Дастлабки баҳсда терма жамоамизга Бангладеш терма жамоаси рақиблик қилди. Учрашув футболчиларимиз устунлиги остида кечди ва якунда йигитларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Осиё ўйинлари. «B» гуруҳи. 1-тур.
Ўзбекистон – Бангладеш 3:0
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 24, Достон Ҳамдамов, Икром Алибоев 67.
Футболчиларимиз гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинни 16 август куни Қатар терма жамоасига қарши ўтказадилар. Учрашув «Пакансари» стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.






