Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 232 та ёнғин содир бўлганлиги қайд этилган. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаро тан жароҳатлари олишган ва 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 млд. 29 млн. 325 минг 983 сўм миқдорида қурилиш материаллари ва 862 млн. 62 минг 278 сўм миқдорида моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи А.Саидов ўз уйида сигарета чекиб ухлаб қолади ва қўлидаги сигарета қолдиғи полдаги гиламга тушиб, хонани қуюқ тутун эгаллайди. Оқибатда тутундан заҳарланган уй эгаси бевақт оламдан кўз юмди.





