Отасининг қотилларига айланган уч опа-сингилнинг илк сониялардаги ҳолатлари камерага тушди, дея маълум қилмоқда Ren.tv нашри.
57 ёшли Михаил М.нинг ўлимида айбланатган уч опа-сингил – 17, 18 ва 19 ёшдаги қизларни ҳозирча Москва суди икки ойлик озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этган.
Тергов натижаларига кўра, ота ўз қизларини “руҳий-маънавий жиҳатдан азоблаб келган”.
Қизлар ўзларини ҳимоя қилиш жараёнида оталарининг қотилига айланган.
Яна бир тахминга кўра эса опа-сингиллар оталарини ўлдиришни режалаштиришган бўлишлари мумкин.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.






