8 август куни соат 22:00дан бошлаб Абай – Абдулла Қодирий чорраҳасидан, Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов чорраҳасига қадар автотранспортлар қатнови тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кўчаларнинг бу қисмида йўл ҳаракати бошқармаси техник воситаларидан фойдаланиш департаменти йўл белгиларини янгилаш, таъмирлаш ишларини олиб боради.
“Вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳамшаҳарларимиздан узр сўраймиз!” - дейилади хабарда.






