АсосийDunyo

Барак Обама Эбола вирусининг назорати издан чиққани ҳақида маълум қилди

Бугунги кунда Эбола вирусининг тарқалиши ва у туфайли ҳаётдан кўз юмган қурбонлар ҳақида интернет нашрларида мунтазам равишдаги маълумотлар чоп этиб келинмоқда. 2014 йилнинг 17 сентябрида Атлантада Эбола вирусини назорат қилиш ва олдини олиш марказига бўлган ташрифи чоғида АҚШ президенти Барак Обама Эбола вируси ҳақидаги хавотирли фикрларини билдирди, дея хабар беради lenta.ru нашри.

“Ғарбий Африкани бутунлай қамраб олган Эбола вирусининг назорати издан чиқмоқда. Афсуски, мамлакат аҳолисининг ҳаёти эса хавф остида қолмоқда. Агар вирусни йўқ қилиш имкони топилмаса, қисқа муддат ичида у минглаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундан ташқари Эбола вируси иқтисодиёт, сиёсат, хавфсизликка ўз таъсирини ўтказмай қолмаслигини ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоиз” дея фикр билдирди Барак Обама.

16 сентябр куни Барак Обама Ғарбий Африкага 3 минг нафар ҳарбийларни Эбола вирусига қарши курашиш учун юборгани ва кенг миқёсда гигиеник таълим борасидаги тиббиёт курсларини йўлга қўйди. Эбола вируси 2014 йилнинг феврал ойида Гвинеяда пайдо бўлди. Кейинроқ вирус Сьерра-Леон, Либерия, Нигерияга, август ойининг охири сентябр ойининг бошларида эса Эбола Конго Демократик Республикаси ҳамда Сенегалга ҳам тарқалгани маълум бўлди. 

БМТ маълумотларига кўра, айни дамгача 4985 киши Эбола билан касалланган шахслар сифатида рўйхатга олинган, уларнинг тахминан 2,5 минг нафари ушбу вирус туфайли нобуд бўлган.  

 

    Бошқа янгиликлар