АсосийJamiyat

2014 йил бошидан Ўзбекистон аҳолиси 210 000 кишига кўпайди

2014 йилнинг 1 июлига қадар Республикада доимий равишда яшовчи аҳоли сони тахминан 30,702 миллион кишини ташкил этган. Бу йил эса ушбу кўрсаткич яна 210 000 кишига, бошқача қилиб айтганда 0,7 фоизга кўпайди, дея ёзади Podrobno.uz  Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга таяниб.

Шаҳар аҳолиси 15,633 миллион кишини, қишлоқ аҳолиси эса 15,069 миллион кишини ташкил қилди. 2014 йил январ-июл ойларида эса янги туғилган чақалоқлар сони 298,8 минг кишига етди.

2013 йили эса ушбу кўрсаткич 272,8 кишини ташкил қилган эди. Бу эса жорий йилда ўтган йилгидан 24 000 нафар кўп болалар дунёга келганидан далолат беради. 

    Бошқа янгиликлар