АсосийDunyo

Альп тоғларида самолёт ҳалокатга учради

'Альп тоғларида самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

Швейцариянинг Альп тоғларида самолёт ҳалокатга учради, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Ju-52 русумли самолёт бортида 17 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат туфайли 20 кишининг барчаси ҳаётдан кўз юмди. Маълум бўлишича, самолёт тоғнинг 2,5 километр баландлигида қулаб тушган. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб боришган.

Бироқ одамларнинг бари ҳаётдн кўз юмиб бўлган эди. Мазкур бомбардимончи самолёт маҳаллий авиаклублардан бирига тегишли бўлган. У 1930 йилда яратилган ва орадан йиллар ўтиб туризм мақсадида қайта таъмирланган. Ҳаво лайнери бортида 3 нафар австралиялик бўлиб, улар бир оила аъзолари эди.

    Бошқа янгиликлар