АсосийDunyo

Индонезияда кучли зилзилалар рўй берди

'Индонезияда кучли зилзилалар рўй берди'ning rasmi

Индонезиянинг Бали ва Ломбок каби курорт оролларида кучли зилзила рўй берди, дея хабар бермоқда РЕН ТВ нашри.

Табиий офат оқибатида камида 82 киши ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, зилзила аввал Ломбокда, бир неча сониядан сўнг Балида содир бўлган. Зилзила кучи 7 баллга тенг. Табиий офат кўплаб талофатларни келтириб чиқарди. Бали ва Ломбокдаги халқаро аэропортлар ўз фаолиятини тўхтатмаган. Бу ҳолат оролларда дам олувчилар орасида саросимани келтириб чиқармоқда. Сайёҳлар иложи борича тезроқ оролни тарк этишга уринишмоқда.

Ҳодиса туфайли минглаб инсонлар хавфсиз жойларга кўчирилди. Табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлиги зилзиладан кейин цунами хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

    Бошқа янгиликлар