ЖАРдаги Крюгер миллий паркида сафари иштирокчиси ғаройиб ҳодисага гувоҳ бўлиб, уни суратга туширди, дея таъкидлади Lenta.ru нашри.
Урғочи шер буйволлар галасига ҳужум қилади. Ҳўкиз буйволлардан бири эса овни тўхтатиб, арслоннинг ўзини қувишга киришади. Буйвол йиртқични 100 метргача қувиб солади. Бу сафар арслонларнинг ови бароридан келмай қолди.






