Америкалик қоидаларсиз жанг спорт устаси Жаред Гордон ўз маҳоратини рингда эмас, кўчадаги безорилар билан “қайраши”га тўғри келди, деб хабар қилди Лайф нашри.
Гордоннинг айтишича, у дўсти ва собиқ шогирди билан кўчада гаплашиб турган. Шу пайт икки безори уларнинг ёнидан ўтиб кетаётиб Гордоннинг шогирди юзига тупурган ва мушт отган. Натижада ўртада муштлашув юзага келган.
Муштлашув оқибатида Жареднинг танасига 21 та чандиқ тушган.






