АҚШнинг “Сан-Антонио денгиз олами” кўнгилочар паркидаги йиртқич китлар – косаткалар кўзбойламачиликка мафтун бўлиб қолишмади, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри.
Парк ходимаси икки косатканинг кўз ўнгида “кўздан ғойиб бўлиш”га чоғланади. У мато устига ташлаб, шартта полга ўтириб олади. Аммо китлар унинг найрангини сезиб қолишди ва юзма-юз кўришиш учун пастга сузишди.






