Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 4 август куни Андижон вилояти Ҳўжаобод туманида яшовчи М.Д. «DAF» русумли юк автомашинасини «Янги Бўстон» МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган З.Ў. (исмли аёл) ва бирга яшаган ўғли 9 ёшли М.Ж.ни уриб юборган.
Натижада пиёдалар олган жароҳатларидан касалхонага олиб кетилаётганларида вафот этганлар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.






