АсосийDunyo

Колумбия ҳукумати венесуэлалик қочоқларга ёрдам қўлини чўзди

'Колумбия ҳукумати венесуэлалик қочоқларга ёрдам қўлини чўзди'ning rasmi

Колумбия ҳукумати томонидан мамлакатга ноқонуний йўл билан кириб келган венесуэлалик қочоқларга Колумбияда 2 йил муддат қолишларига рухсат берилди, дея хабар қилди News.day.az нашри.

Улар шу вақт мобайнида барча ижтимоий хизматлардан ҳам фойдаланишлари мумкин. Қочоқларга виза ва паспорт ўрнини босувчи махсус рухсатнома берилади. Мазкур фармон мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос томонидан имзоланган. Президент Сантос уларга белгиланган вақтда ҳар томонлама кўмак беришини таъкидлаган.

Колумбия ҳукумати қочоқларнинг сонини аниқлаш мақсадида сўровлар ташкил этган. Натижаларга кўра, 440,000 дан орти қочоқлар борлиги қайд этилди. Венесуэла фуқаролари ўз ватанларидаги гиперинфилация, озиқ-овқат ҳамда дори-дармон етишмовчилиги туфайли қўшни давлатга ўтишга мажбур бўлишган.

    Бошқа янгиликлар