АсосийJamiyat

Адлия вазирлиги «самосуд» қилинган фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатди

'Адлия вазирлиги «самосуд» қилинган фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Беруний шаҳри Шоббоз бозорида содир этилган этилган жиноят юзасидан ҳолатни ўз назоратига олди.

Маълумки, ижтимоий тармоқларда ўғриликда гумон қилинган фуқаронинг “самосуд” қилингани ва бозорнинг дарвозасига осилганига доир видеолавҳа тарқаган эди. Жабрланган фуқаро Д.Н.нинг ўзига нисбатан содир этилган зўравонлик ҳақидаги мурожаати Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман адлия бўлими томонидан кўриб чиқилди. Зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш учун Беруний туман Ички ишлар бўлимига юборилди.

Адлия вазирлигининг ёдга олишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Жиноят кодексининг 39-моддасига кўра, ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига, шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш, деб топилиши қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар