АсосийJamiyat

Boeing 767 самолёти пойтахт аэропортига қўниш вақтида тормоз бериш тизимида носозлик юзага келди

'Boeing 767 самолёти пойтахт аэропортига қўниш вақтида тормоз бериш тизимида носозлик юзага келди'ning rasmi

Бугун, 2 август куни Тошкент аэропортида кутилмаган фавқулодда ҳолат юз берди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тонгги соат 05:10да Истанбул-Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти пойтахт аэропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст етган.

«Қўниш штат режимида амалга оширилди. Тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда. Миллий авиакомпания йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўрайди», - дейилади МАК хабарида.

    Бошқа янгиликлар