АсосийDunyo

Афғонистонда худкуш террорчи ҳукумат биноси олдида ўзини портлатиб юборди

'Афғонистонда худкуш террорчи ҳукумат биноси олдида ўзини портлатиб юборди'ning rasmi

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида қуролланган шахслар ҳукумат биносига ҳужум қилишди, деб хабар қилмоқда Вести нашри.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, худкуш террорчи бино олдида ўзини портлатиб юборган. Воқеа сабаб 15 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, яна 15 киши тан жароҳати олди. Хабарларга қараганда, бино атрофида отишмалар ҳам содир бўлган. Ҳужум оқибатида бинога катта талофат етди.

Ҳудудга етиб келган полиция атрофдаги барча ҳаракатларни тўхтатиб қўйди. Мазкур хунрезликни Толибон гуруҳи содир этган, деган тахминлар бор эди. Бироқ толибонлар ушбу воқеага алоқаси йўқлигини маълум қилди. ҳозирча ҳодиса учун жавобгарликни ҳеч бир террористик ташкилот ўз зиммасига олганича йўқ.

    Бошқа янгиликлар