Ливия ҳукумати ноқонуний муҳожирларни ўз мамлакатларига қайтариб юбориш учун махсус рейслар ташкил қилмоқда, дея маълум қилмоқда News.day.az нашри.
Ушбу амалиёт БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ҳозирга қадар Ливия орқали Европага ўтишга уринган 579 қочоқлар рўйхатга олинган. Уларнинг айримлари Триполидаги қамоқхоналарда сақланмоқда. Уларни ўз ватанларига қайтариш орқали мамлакатдаги оғир вазиятни енгиллаштиришдан умид қилинмоқда.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, одамларни мамлакатларига қайтариш учун барча хавфсизлик чоралари кўрилади. Рўйхатдагиларнинг асосий қисмини Африка давлатлари фуқаролари ташкил этади. Ҳозирда илк гуруҳ депортация қилинган. Бу ҳар йили ўз уйларини ташлаб, денгиз орқали бошқа давлатларга ўтишга уринган минглаб одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида қилинаётган жараёндир.






