Хитой ҳукумати томонидан Лаосга моддий ёрдам кўрсатилмоқда, дея маълум қилмоқда Segodnya.ua нашри.
“China Eastern Airlines” компаниясига тегишли Boeing-747 юк ташувчи самолёти Лаос халқаро аэропортига кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган буюмлар ҳамда зарурий дори-дармон воситаларини олиб келди.
Улар мамлакатда давом этаётган сув тошқинларидан азият чекаётган одамларга асқотади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Лаосда 13 минг киши табиий офатдан зарар кўрган.






